Қизиқарли факт: Биологик фаол қўшимчаларни олиб кириш ёки ишлаб чиқариш учун рухсат олишга лицензия ёки бошқа рухсатномалар талаб қилинмайди. Шунингдек, мазкур маҳсулотни рўйхатдан ўтказиш учун ариза беришга ҳам юридик шахслар, ҳам хусусий тадбиркорлар учун чекловсиз рухсат берилган.
Чакана савдо қоидаларига кўра, хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар (БАД), дори воситалари ва тиббий буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади. Мазкур қоидаларга мувофиқ амалга оширишда бошқа чекловлар йўқ.
“Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори)га кўра дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР ДАВОЛАМАЙДИ…
БФҚ қўшимчалари фарқли ўлароқ, дори воситаларининг рецепти билан касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун берилади. Улар таркибида озиқ-овқат маҳсулотларида учрамайдиган кучли таъсир этувчи компонентлар бўлиши мумкин. Шунинг учун дори-дармонларни фақатгина дорихоналардан, албатта шифокорнинг рецепти билангина сотиб олиши мумкин. Асосийси, мутахассиснинг кўрсатмасига асосан қўлланилиши керак бўлади.
БФҚ озиқ-овқатга тегишли бўлиб, улар дори воситаси ҳисобланмайди.Улар қўшимча озуқа манбаи сифатида (озуқавий толалар, витаминлар, минераллар, аминокислоталар) рационни оптималлаштириш ва етишмовчиликларни баратараф этиш мақсадида истеъмол қилинади.
142,268