Хоразм вилояти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига Янгиариқ тумани “Қўшлоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро бир неча ойдан буён ечимини топмай келаётган муаммосини ҳал этишда кўмак берилишини сўраб мурожаат қилди.
Яъни, истеъмолчи ўз мурожаатида, “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати учун асоссиз ҳисобланган 313 минг сўм қарздорликдан норозилигини билдирган.
Агентлик ходимлари томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК билан ушбу хизмат бўйича истеъмолчининг амалга оширган тўловларига аниқлик киритилиши натижасида, ушбу қарзи техник хатолик туфайли юзага бўлганлиги маълум бўлиб, истеъмолчининг ҳисоб варағидаги асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан, ижрочи кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақ эмаслиги белгиланган.
Ҳурматли истеъмолчи, Сизда шунга ўхшаш каби ҳолатлар юзасидан истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
12,538