ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ: Хонадонимизда газ жиҳозининг техник тафтиши ўтказилганда соз ҳолатдалиги аниқланди. Бундай ҳолатда тўлов амалга ошириладими?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ: Бундай ҳолатда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунининг 21-моддаси иккинчи хатбошига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Эслатиб ўтамиз!!!
- газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналари йилда бир марта техник тафтишдан ўтказилади;
- хизматлар газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади;
- “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ҳар йили нархлар рўйхати тасдиқланади.
!!! Тасдиқланган тарифлар бўйича хизмат ҳақи олинади.
- қўшимча эҳтиёт қисмлар учун пулни истеъмолчи тўлайди.
Газ таъминоти корхонасининг уй ичи газ анжомларига техник хизмат кўрсатиш чилангарлари томонидан ҳар йили кузги-қишки мавсум бошланишидан аввал профилактик ишлари амалга оширилади. Истеъмолчи хонадонига техник тафтиш ва профилактика хизматлари кўрсатилганидан сўнгина тасдиқланган тарифлар бўйича хизмат ҳақи олинади.
Шунингдек, мабодо техник тафтишдан ўтказиш жараёнида газ ускунаси носозлиги аниқланиб, уни тузатиш учун қўшимча эҳтиёт қисм талаб қилинадиган бўлса унинг қиймати истеъмолчи томонидан тўланади, акс ҳолда фақатгина кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўланади
109,408