Ҳудудий тузилмага келиб тушган мурожаатлар…
2021 йилда жами 1007 та истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 680 таси (67,5 %) уй-жой коммунал ва транспорт, 208 таси (20,7 %) савдо ва умумий овқатланиш, 100 таси (9,9 %) алоқа ва ижтимоий хизматлар, 19 таси (1,9 %) реклама соҳаларига тўғри келган. Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида 1016 та истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига жами 1365, 7 млн сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди. 100 та мурожаат юзасидан истеъмолчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, 2022 йил 1-чорак давомида ҳудудий тузилмага 231 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 134 таси (ёки 58 фоизи) уй-жой коммунал ва қурилиш соҳаси бўйича, 71 таси (ёки 31 фоизи) савдо ва умумий овқатланиш соҳаси бўйича, 24 таси (ёки 10 %) алоқа ва ижтимоий соҳа тизимига тегишли ҳамда 2 таси (1 %) реклама соҳасига тегишли мурожаатларни ташкил этади.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида жами 509,2 млн.сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилди ҳамда 215 та истеъмолчи ҳуқуқлари тикланди (ҳуқуқи тикланганлик даражаси 93 фоизни ташкил этди). Истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган маблағнинг 69,5 млн сўми коммунал соҳага, 403,1 млн сўми савдо ва умумий овқатланиш соҳага, 36,6 млн сўми алоқа ва ижтимоий соҳа тизимига тегишли мурожаатларни ташкил этади. 16 та мурожаат юзасидан истеъмолчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўтказилган ўрганишлар бўйича
Вилоятнинг 11 та ҳудудида ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Санитария-эпидемиология хизмати билан ҳамкорликда истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериладиган манбалардан намуналар олиниб, барча ҳудудлар кесимида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
25 та нуқтадан олинган ичимлик суви намуналарининг санитария-кимёвий кўрсатгичлари таҳлил қилинганда 11 та ҳолатда ичимлик сувининг умумий қаттиқлиги меъёр талабларига жавоб бермаслиги (рухсат этилган 7 мг/дм3 ўрнига 9-15 мг/дм3 гачани ташкил этиши) аниқланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Бухоро сув таъминот” МЧЖ га кўрсатма берилди.
Шу билан бирга, табиий газ таъминотидан узилган вилоятдаги 63088 та истеъмолчининг абонент ҳисоб-варағида табиий газ учун олдиндан амалга оширилган 2 092,7 млн сўмлик миқдордаги тўловлари (ҳақдорлиги) кейинчалик ҳисобга олинмасдан қолиб кетганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Агентликга тақдим этилди.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 25 январ куни электр тармоғида узилишлар сабабли вилоятдаги Иссиқлик энергияси етказиб берувчи корхоналар томонидан истеъмолчиларга бир кунлик етказиб берилмаган иссиқлик таъминоти бўйича ўрганиш ўтказилиб, етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун ҳисобланган 235,0 млн сўм тўловлар истеъмолчилар фодасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Шунингдек, аҳоли истеъмолчиларидан электр энергияси етказиб беришда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ортиқча тўловлар ҳисобланаётганлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида 3230 та аҳоли истеъмолчиларига жами 352,0 млн сўм асоссиз пеня ҳисобланганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва ушбу маблағларни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Ҳудудларда фаолият юритаётган 14 та деҳқон бозорларида ўлчов асбобларининг ўз вақтида қиёслаш кўригидан ўтказилганлиги ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилганда 12 та бозорларда 628 дона ўлчов асбоблари мавжудлиги, шулардан 571 таси соз ҳолатда сертификати мавжудлиги, қолган
55 та ўлчов асбоблари ўз вақтида қиёслаш кўригидан ўтказилмаганлиги аниқланиб, 7 та деҳқон бозорларига нисбаттан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда бозор ҳудудида фаолият кўрсатадиган барча тадбиркорларни ўлчов асбоблари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, “Oʻz Avto Motors” AJнинг дилерлик ташкилотлари томонидан 2021 йил давомида истеъмолчилар билан автомашина етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ва автомашиналарни шартномада кўрсатилган муддатда етказиб берилганлиги ҳолати ўрганилганди “Vobkent avtotexxizmat“ MCHJ 51 та ҳолатда, “G’ijduvon Avtotexxizmat” MChJ 49 та ҳолатда, “Auto-Centre-Buxoro” MChJ 184 та ҳолатда, “Sitora Avto Savdo” MChJ 183 та ҳолатда жами 467 та истеъмолчиларга 57 735,6 минг сўм миқдорида пеня тўлаб бериши аниқланди ва белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли кўрсатмалар берилди.
“Реклама тўғрисида”ги Қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этилиши назорати бўйича бажарилган ишлар бўйича
Ҳудудий тузилма томонидан вилоят ҳудудида ташқи реклама объектлари (билборд, юқори технологияли видео, лед экранлар, ситиформат ва бошқалар) хатловдан ўтказилиб, реклама ахборотларининг давлат тилга мослиги юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Хатлов натижасида 2021 йил 1 июль ҳолатида жами 362 та ташқи реклама объекти мавжудлиги, шундан 331 таси билборд, 18 таси лед экран, 6 таси сити формат ва 7 таси сколлерни ташкил этиши аниқланган ва хатлов натижалари тегишли ишларни амалга ошириш учун ваколатли орган – туман ва шаҳар ҳокимликларига юборилган.
Вилоят ишчи гуруҳи томонидан узилиб ташқи реклама объектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104 сонли қарори талабларига мослиги юзасидан хатловдан ўтказилди.
Вилоят бўйича жами 406 та ташқи реклама объектлари хатловдан ўтказилиб, юқоридаги қарор талабларига мос келмайдиган (автомобил йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи қисмида жойлашган, реклама майдонининг пастки четидан йўл қопламаси юзасигача бўлган масофа беш метрдан кам бўлган) 38 та ташқи реклама объектлари мавжудлиги ҳамда 406 та конструкциянинг 312 таси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашганлиги қайд этилди.
Хатлов натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда юқарида қайд этилган қарор талаблари ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ваколатли орган – туман (шаҳар) ҳокимликларига кўрсатма берилиши юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот берилди.
Шунингдек, 2022 йил 1-чорак давомида вилоят ҳудудида жойлаштирилган (тарқатилган) рекламаларни қонун талабларига мослиги юзасидан 811 та реклама объектларида ўрганиш (кўрик) ишлари олиб борилиб, ўрганишлар давомида жами 103 та ҳолатда камчиликка йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши натижасида аниқланган ҳолатлар бартараф этилган.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги каналларда тарқатилган (жойлаштирилган) 18 та биологик фаол қўшимча (БАД) рекламаси аниқланиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
4,646