Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан А.Т. нинг 1159 ишонч телефони орқали 2020 йил 10 март куниқилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатда баён этилишича, истеъмолчи 2019 йил 30 октябрда «Автоидеал хизмати» МЧЖ ҳисобрақамига 10,0 млн.сўм автокредит учун бошланғич тўловни ўтказган. Автомашина эса автосалондан 2020 йилнинг 5 мартида етказиб берилиши белгиланган. Аммо автосалон ходимлари шартнома шартларида кўрсатилмаган бўлса-да, истеъмолчига қўшимча яна шунча миқдорда тўловни амалга ошириши кераклигини маълум қилишган. А.Т. автомашина ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги сабабли унга тўланган 10,0 млн.сўм бошланғич тўловни қайтарилишида амалий ёрдамсўраган.
Агентлик ходимларининг кўмаги билан «Автоидеал хизмати» МЧЖга бошланғич тўлов сифатида тўланган 10,0 млн.сўм пул маблағи қисқа муддатда истеъмолчига қайтарилишига эришилди.
Мурожаатчи муаммоси ўз вақтида ҳал қилингани юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига миннатдорчилигини билдирди.
Ёдда тутинг: ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА!
73,696