Сир эмас,кейинги йилларда айнан сунъий арча дарахтлари тобора оммалашиб бормоқда. Чунки тирик дарахтлардан фарқли ўлароқ, улар амалий жиҳатдан ихчамроқ, арзонроқ ва эгаларига кўп йиллар давомида хизмат қилади.
Янги йил дарахтини танлашда сиз нафақат маҳсулот сифатига, балки хавфсизлигига ҳам эътибор беришингиз лозим. Масалан, сунъий дарахтда шубҳали ҳид бўлмаслиги керак. Бундай ҳолат ишлаб чиқаришда ўткир кимёвий ҳид стандартларга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланганлигини кўрсатади. Сифатини текшириш учун дарахт шохларининг игналарини батафсил кўриб чиқинг. Яхши маҳсулотда игналар парчаланмайди. Шохларида ўткир қирралар ва сим бўлаклари бўлмаслиги керак. Ва ниҳоят, сунъий дарахт ўтга чидамли бўлиши зарур
АГАРДА АРЧА ЎЛЧАМИ, РАНГИ ВА ҲОКАЗОЛАР ТЎҒРИ КЕЛМАСА…
Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.
Лекин шуни унутмаслик керакки, сифатли маҳсулот фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қайтарилиши мумкин: маҳсулот ишлатилмаган, қадоғининг яхлитлиги бузилмаган, агар муҳрлар ва стикерлар бўлса, улар ҳам бутун бўлиши шарт. Шунингдек, ушбу сотувчидан сотиб олинганлиги тўғрисидаги далил яъни касса чеки ҳам зарур бўлади.
ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!
Агар савдо соҳасида ҳуқуқларингиз бузилса, албатта истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 1159 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
13,411