Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қатор йиллардан буён “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда фаолият юритаётгани яхши самаралар бермоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда муассасанинг 14 та ҳудудда 28 та туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди. Агентлик ва мазкур ННТнинг мақсад-маслаги битта: аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш. Икки ташкилот ўртасида тузилган шартномада ҳам масаланинг ана шу жиҳатларига эътибор қаратилган. Бугунги кунда Агентлик ва “Мадад” ННТнинг расмий саҳифалари орқали аҳолига бевосита ва онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Яқинда Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ва ННТнинг Яшнобод туман ҳуқукқий маслаҳат бюроси томонидан “Яшнобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда аҳоли Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонундан бохабар бўлдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари тиббий, ижтимоий ва коммунал соҳаларда ўзларини қизиқтираётган саволларига тегишли маслаҳатларни олдилар.
8,135