Баъзида дўконда танлаб, харид қилинган товарларнинг ўлчами, ранги, кўриниши ва маркаси тўғри келмай қолади. Бундай ҳолат истеъмолчи Х.Р Қарши шаҳридаги йирик савдо дўконларининг биридан 6 кг . кир ювишга ихтисослашган 4 млн 500 минг сўмга сотиб олган замонавий кир ювиш машинаси билан шундай бўлди. Табиийки, савол туғилади, фойдаланилмаган , кўринишини йўқотмаган бу товарни истеъмолчи дўконга қайтариб беришга ҳақлими?
Мазкур саволга Агентликнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан “Албатта, ҳақли” деган ижобий жавоб берилди. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига асосан истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
БУ МУҲИМ: Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. Ниҳоят истеъмолчининг талаби қондирилди: 800 минг сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, 8 кг. ҳажмдаги кирни ювишга мослашган машинага алмаштириб берилди.
10,271