Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни мавзуси эълон қилинди.
Consumers International халқаро ташкилоти 2022 йилги Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни мавзусини “Aдолатли рақамли молиявий хизматлар” деб эълон қилди.
Рақамли технологиялар бутун дунё бўйлаб тўловлар, кредитлаш, суғурта ва активларни бошқаришни қайта шакллантириб, молиявий ҳизматлар истеъмолчилари учун асосий воситага айланмоқда.
Рақамли молиявий хизматлар ва молиявий технологиялар бутун дунёда сезиларли ўзгаришларга олиб келди:
- 2024 йилга келиб рақамли банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг сони 3,6 миллиарддан ортиши кутилмоқда. (Juniper Research, 2020).
- Ривожланаётган мамлакатларда тўловларни рақамли шаклда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳисоб эгаларининг улуши 2014 йилдаги 57 фоиздан 2017 йилда 70 фоизгача ошган (Findex 2017).
- 39 фоиз компаниялар биринчи навбатда молиявий технологияларни жорий этишга эътибор қаратишмоқда. (JDSpura, 2020).
Бироқ, ушбу ҳолатларда молиявий фирибгарлик ва хавлар сезиларли даражада ошиб, фуқароларнинг айрим тоифалари учун анъанавий тарзда тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини чеклаши мумкин.
Сўнгги йилларда ушбу хавфлар ортиб бораётгани ҳақида аниқ далиллар мавжуд бўлиб, айниқса COVID-19 пандемияси каби инқирозлар ушбу хавфларни янада кучайтирди. Адолатли рақамли молиялаштиришга эришиш учун барчадан глобал даражада ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилган ҳолда ёндашувни талаб этади. Рақамли молиявий хизматларнинг тез ривожланаётган ва мураккаб характери истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга асосланган инновацион тартибга солиш ёндашувларига эҳтиёж борлигини кўрсатади.
Манба: www.consumersinternational.org
7,435