Истеъмолчилар диққатига! ПОЙАБЗАЛ ҚАНДАЙ ТАНЛАНАДИ?
Пойабзал харид қилиш – бу мураккаб жараён. Бунда бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим мезонлар – пойабзалнинг қулай ва бежиримлиги, асосийси маҳсулот сифати, мавсумга мослиги, ташқи кўриниши ва албатта унинг нархи ҳисобга олинади.Танлов амалга оширилди, аммо сотиб олинган пойабзал кщнгилдагидек бўлмаса…
НУҚСОНЛАРИ ЮЗАГА ЧИҚСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН?
Пойабзалларни сотиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2003 йил 13 февралдаги Чакана савдо қоидаларининг 11-моддаси билан тартибга солинади.
1.Пойабзал савдо залига қўйилгунгача қуйидагича савдо олди тайёргарлигидан ўтиши керак:
* товарни ўровдан олиш, сортларга ажратиш ва кўздан кечириш;
* товарнинг сифатини (ташқи белгиларига кўра) ҳамда товар ва уни тайёрловчи тўғрисида зарур маълумотлар борлигини текшириш;
- Сотувга тавсия этилаётган товарлар турлари, моделлари, ўлчамлари, бўйига кўра гуруҳларга ажратилиши ва савдо залига қўйилиши керак.Эркак, аёл ва болалар оёқ кийимлари савдо залларига алоҳида ажратилган ҳолда қўйилади.
3.Товарлар ўз номи, артикули, нархи, ўлчами кўрсатилган ҳолдаги ёрлиқларига эга бўлиши керак.
- Сотувчи харидорга пойабзални кийиб кўриш учун зарур шарт-шароит яратиши керак: савдо заллари банкетка,скамейка, қўйгич ва ойналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
- Сотувни амалга ошираётган шахс пойабзални сотишда харидорнинг иштирокида товарнинг сифатини (сиртдан кўздан кечириш йўли билан), ўлчам (сони)нинг аниқлигини, харид қиймати тўғри ҳисоблаб чиқилганлигини текширади.Пойабзал харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўралган ҳолда берилади.
- Товар билан биргаликда харидорга товар чеки берилади, унда товар ва сотувчининг номи, сотилган сана, товарнинг артикули, сорти ва нархи кўрсатилади, шунингдек сотувни бевосита амалга оширилган шахснинг имзоси қўйилади.
ЎЛЧАМИ ТЎҒРИ КЕЛМАСА-ЧИ?..
Харидор сотиб олган пойабзал ўлчами, ранги, услуби мос келмаган тақдирда уни шунга ўхшаш товарларга сотувчидан алмаштириш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ харидор томонидан сотиб олинган кунни ҳисобга олмаган ҳолда 10 кун давомида сақланиб қолади.
Шуни эсдда тутиш лозимки, бу қоида ФАҚАТ янги, кийилмаган, истеъмол хусусиялари, ишлаб чиқарувчининг ёрлиқлари мавжуд бўлган ва касса чеклари сақланган товарларга нисбатан амал қилади.
Савдо квитанцияси ёки нақд пул квитанциясининг йўқлиги истеъмолчини сотувчи билан боғланиш ва гувоҳликларга мурожаат қилиш имкониятидан маҳрум қилмайди.
СИФАТИ ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАГАН ТАҚДИРДА
Сотувчи пойабзалнинг яроқлилик муддати ҳақида сизга маълумот беришга мажбур: бу эса товарнинг камчиликлари бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олишига асос бўлади. Агар товарга кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган бўлса, харидор тегишли муддатда олти ой ичида даъво тақдим этишга ҳақлидир.
Кафолат муддати пойабзалга сотилган кундан ёки мавсум бошланишидан (товарлар мавсумдан ташқари вақтда сотиб олинган бўлса) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра,нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
товарниайнишундаймаркали (моделли, артикулли) мақбулсифатлитоваргаалмаштириббериш;
товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчинингёхуд учинчи шахснингнуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
хари днархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
- шартноманибекорқилиб, кўрилганзарарниқоплаш.
- Шуни ёдда тутиш лозимки, сотувчининг талаби асосида харид қилинган нуқсонли товарларни савдо шохобчасига қайтаришингиз ва истеъмолчи сифатида етказилган зарарни тўлиқ қопланишини талаб қилишингиз шарт.
ПОЙАБЗАЛНИ СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРМОҚЧИСИЗ
Нуқсонли товар айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилган вақтда товарнинг нархи ўзгарган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Нуқсонли товар бошқа маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилаётганда, агар алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан паст бўлса, истеъмолчи нархлардаги фарқни қўшимча равишда тўлаши лозим, алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан юқори бўлса, истеъмолчига нархлардаги фарқ қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоб чоғида алмаштирилиши керак бўлган товар нархи ошган тақдирда, унинг талаб қўйилган пайтдаги нархи, нархи пасайган тақдирда эса, харид қилинган пайтдаги нархи қўлланилади.
Сотувчи зарур сифатга эга бўлмаган товарни харидордан қабул қилиб олишга мажбурдир.
Товарнинг нуқсонлари пайдо бўлиши сабаблари тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда сотувчи ўз ҳисобидан товарнинг мустақил экспертизасини ўтказиши шарт. Истеъмолчи сифатида товарнинг сифатини текширишда қатнашишга ва экспертиза хулосаси қониқтирмаган тақдирда судга шикоят қилишга ҳақлисиз.
Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда алмаштириб бериши шарт. Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.
Оёқ кийимдаги камчиликларни бартараф этиш муддати томонларнинг келишуви бўйича ёзма равишда белгиланиши керак ва 45 кундан ошмаслиги керак. Агар муддат ёзма равишда белгиланмаган бўлса, сотувчи камчиликларни имкон қадар қисқа вақт ичида бартараф этиши шарт.
Ёдда тутинг: Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
90,997