Мотоблок – уй хўжалиги учун фойдали агрегатлардан биридир. Жиззах вилояти Арнасой туманида яшовчи истеъмолчи З.Қ. кредит маблағлари ҳисобида 33 млн сўмлик иккита қишлоқ хўжалиги агрегати сотиб олган. Аммо агрегат эгаси бу ускуналардан фойдаланишга ҳам улгуролмай қолади, чунки бирининг мотори носоз чиқади, иккинчиси эса умуман етказиб берилмайди. Айнан далада ишлар қизғин паллада, агрегатга зарурат бўлиб турган вақтда бундай ҳолатнинг юзага келиши истеъмолчини қаттиқ ташвишга солади. Истеъмолчининг мурожаатлари эса бир неча ой давомида ҳал этилмай келинган.
Натижада Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур муаммо ўрганиб чиқилди.
Иккита агрегат кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинганига қарамай, истеъмолчи бу ҳолатда қонуний равишда нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли: товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш; харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш; шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Ниҳоят, кечиктирилган агрегат масаласи ҳал этилди, истеъмолчи бундан миннатдор бўлди. Шунингдек, фойдаланишга яроқсиз бўлган ускуна таъмирлатиб берилишига эришилди
12,741