24 июнь куни Ўзаро англашув меморандуми доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Корея истеъмолчилар агентлигининг 2-онлайн конференцияси бўлиб ўтди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Корея истеъмолчилар агентлиги томонидан тайёрланган ўзаро англашув меморандуми доирасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича иккинчи онлайн конференцияда иштирок этди. Йиғилишнинг асосий мавзуси истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатлари тенденциясини муҳокама қилиш ва интернет-бозорда истеъмолчи низоларини ҳал қилишдан иборат бўлди.
Конференция давомида 16 давлат (Япония, Корея, Сингапур, Буюк Британия ва бошқалар) вакиллари томонидан COVID-19 пандемиясидан олдин ва кейинги даврда ўз мамлакатларидаги истеъмолчилар мурожаатларининг таҳлили бўйича тақдимотлар қилинди. Шунингдек, ҳар бир мамлакат (ташкилот)даги низоларни альтернатив/онлайн ҳал қилиш тизимида янгиланишлар ва маълумотлар тақдим этилди. Бундан ташқари, трансчегаравий ҳамкорлик орқали истеъмолчилар муаммоларини самарали ҳал этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
10,134