Истеъмолчидан савол: Ҳар ойда сув ҳисоблагич кўрсатгичи маълумотларини сув идорасига тақдим қилинмаса, сув сарфини меъёр бўйича ҳисоб-китоб қилиниши тўғрими?
Жавоб: Абдулазиз РАДЖАПОВ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси масъул ходими.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори 2-иловасининг 100-бандида Ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилинган тақдирда ИСКХ ташкилоти ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув ҳажмини ўртача суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим. Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида ҳисоблаб чиқилиши белгиланган.
Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 21-моддасида Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас. Шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланади.
62,666