Тухумларни харид қилаётганда у ҳақдаги маълумот билан танишиш муҳим аҳамиятга эга.Аслида савдода сотилаётган товуқ ва бедана тухумларининг ранги оқ, кул ранг аа жигаррангда бўлади.Улар ўрамда қоғоз қути ва тараларда сотувга қўйилади. Тухумларга алоҳида сақлаш меъёрлари белгиланган ва етти кун ичида сотилиши керак. Бу диета яъни пархезбоп тухумлар учун. Ошхонабоп тухумлар эса хона ҳароратида 25 сутка, музлатгичда 90 суткагача сақланса бўлади.
УНДА ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТ БЎЛИШИ КЕРАК?
- ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчи марказнинг товарининг штрихли коди оғирлик вазни, донаси, тухум терилган санаси ва жўнатиш вақти;
- қайси давлатга тегишлилиги, ишлаб чиқарувчининг коди, қадоқланган муддати ва сақланиш меъёрлари.
- тухумнинг номи ва нархи ҳақида истеъмолчига кўрсатилган ҳолатда маълумот берилиши керак.
ТУХУМЛАРНИ ТАНЛАШ ОДДИЙ:
Аввало уларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратиш, яроқлилик муддатини кўздан кечириш лозим. Фойдаланганда оқи тиниқ, тоза ва шаффоф кўринишда бўлади. Бу ҳақдаги маълумотлар тухумнинг қадоқланган тараси ёрлиғида кўрсатилиши шарт.
Бугунги кунда тухумларнинг вазни 35-44,9 гр. 45-54,9 гр ва 65-74,9грамни ташкил этади.
ТУХУМ ЯНГИМИ ЁКИ ЭСКИМИ?
Буни ҳар доим ҳамма ҳам яхши фарқлай олмаслиги мумкин.
Сифатсизлиги: - ташқи кўриниши ёрилгани;
- яхши тозаланмаганлини;
- фойдаланганда ёмон ҳидга эгалиги;
- тухум сариғининг айнаганлиги;
- тухум оқи яшил тусга киргани, ҳидлангани;
- силкитиб кўрганда палағда эканлиги;
- ветеринария назорати бўйича маълумотномаси йўқлигида билинади.
Бундай тухумлар истеъмолга яроқсиз ҳисобланади ва инсонлар соғлигига зиён келтириши мумкин.
Истеъмолчи сифатсиз маҳсулотни бир сутка давомида назорат касса чеки билан сифатлисига алмаштириб олиши мумкин.
157,870