Яқинда янги йил кириб келади. Кўплаб харидорларда чиройли ва кўзни қувонтирадиган арчани қандай танлаш керак, деган савол туғилади.
Янги йил арчаси турлари
Сир эмас,кейинги йилларда айнан сунъий арча дарахтлари тобора оммалашиб бормоқда. Чунки тирик дарахтлардан фарқли ўлароқ, улар амалий жиҳатдан ихчамроқ, арзонроқ ва эгаларига кўп йиллар давомида хизмат қилади. Янги йил арафасида ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган сунъий арча дарахтларининг хилма-хиллиги ҳайратланарли дражада кўп. Сиз қарағай, кўк ёки оддий арча каби турли хил табиий дарахтларнинг сунъий ясамаларини ҳам сотиб олишингиз мумкин. Янги йил арча дарахтлар шохларига ўрнатилган қўшимча декор – кўп рангли LED лампочкалар, шохчаларидаги сунъий қор ва қировни учратиш одатий ҳолдир. Хуллас, исталган турдаги арчани топишингиз мумкин. Aрча дарахтлари қуйидаги хусусиятларга кўра фарқланади:
- Материал. Масалан, дарахт шохлари ПВХ, леска, полипропилен ёки оптик толадан қилинган бўлади, дарахт пояси эса ПВХ ёки металлдан тайёрланиши мумкин.
- Дарахт силуэти ва шохларнинг бириктирилиш тури. Силуэт анъанавий A-чизиқ шаклида ёки ихчамроқ бўлиши мумкин. Ўрнатиш усули эса уч хил бўлиши мумкин, бу ҳақда мақоланинг давомида билиб оласиз.
- Дарахтнинг пастки қаватининг баландлиги ва диаметри.
- Қўшимча декор. Қор, LED лампа, турли хил аксессуарларнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Янги йил дарахтини танлашда бир нечта маслаҳатлар
Янги йил дарахтини танлашда сиз нафақат маҳсулот сифатига, балки хавфсизлигига ҳам эътибор беришингиз лозим. Масалан, сунъий дарахтда шубҳали ҳид бўлмаслиги керак. Бундай ҳолат ишлаб чиқаришда ўткир кимёвий ҳид стандартларга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланганлигини кўрсатади. Сифатини текшириш учун дарахт шохларининг игналарини батафсил кўриб чиқинг. Яхши маҳсулотда игналар парчаланмайди. Шохларида ўткир қирралар ва сим бўлаклари бўлмаслиги керак. Ва ниҳоят, сунъий дарахт ўтга чидамли бўлиши зарур.
Сунъий янги йил арчасининг ўлчамига эътибор беринг
Янги йил арчасини қаерга ўрнатмоқчи эканлигингизни ўйлаб кўринг. Кичкина стол устига ўрнатиладиган арча кичик хонага мос келади. Баландлиги 5,5 метргача бўлган арча дарахтлари кенг хоналар ва залларга кўпроқ мос келади. Агар сиз квартирада яшасангиз ва арчани бурчакка ўрнатмоқчи бўлсангиз, унда баландлиги 1,5 дан 2,5 метргача бўлган арча дарахтларини харид қилишингиз мумкин.
Қулайликни унутмаймиз: йиғиш усуллари ва сақлаш
Янги йил дарахти йиғишнинг уч хил кенг тарқалган усуллари мавжуд:
- Симга эгилувчан – бу турдаги йиғиш жуда тез ва осон бўлади. Дарахтнинг бутун узунлиги бўйлаб шохларни ёйиш керак, холос.
- Илгаклар ёрдамида – бу усул сақлаш жойини тежайди, лекин йиғиш учун кўпроқ вақт талаб қилади, чунки маҳкамлаш ҳар бир новда томонидан илгаклар ва шунга ўхшаш бошқа маҳкамлагичлар ёрдамида алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
- Шарнир услубида (бўлаклар билан) – бу вариант энг содда ва тез, чунки йиғиш соябон услубига мувофиқ амалга оширилади. Бироқ, бундай усулнинг камчилиги шундаки, сақлаш жойини тежамайди.
Сотиб олишдан олдин сотувчидан арча қутиси ва чекини сўрашни унутманг!
Дўконга сифатсиз янги йил арчасини қайтариш.
Ўзбекистон Республикаси Чакана савдо қоидаларининг (ПКМ Но 75 02/13/2003) 27-бандига мувофиқ:
Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.
Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.
Агар савдо соҳасида ҳуқуқларингиз бузилса, албатта истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 1159 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин
66,404