Халқимиз чойни севиб истеъмол қилади.
Уларнинг пакетли, гранулали, турли мевали, гиёҳли ва йирик баргли навлари бор. Кўк, қора, сариқ ва оқ турдаги чойлар мавжуд бўлиб, улар ёғоч, қоғоз, металл идишларга қадоқланган ҳолда бўлади.Бундан ташқари, вазнлаб сотиладиган чойлар ҳам бор.
Танлаш усуллари
- чой маҳсулоти қуруқ ва озода жойда сақланиши;
- нохуш ҳидни тез олиш специфик хусусиятига эгалиги учун пештаҳтада алоҳида жойлашган бўлиши;
- қадоғидаги ёзувлар осон ўқиладиган бўлиши;
Маҳсулот ҳақида қуйидаги батафсил маълумот бўлиши керак:
-маҳсулотнинг номи;
-ишлаб чиқарувчи номи,
-қайси давлатга тегишлилиги;
-манзили, алоқа телефон рақамлари;
-ишлаб чиқарилган сана;
-яроқлилик муддати; - сақланиш меъёрлари;
- вазни;
- сорти;
- маҳсулот нархи.
Нима учун чойлар сифатсиз бўлади?
- ишлаб чиқарилишида техник жиҳатдан меъёрий ҳужжатларга номувофиқ тайёрланса:
- хушбўйлиги ва лаззатлилигини йўқотади;
- таъми аччиқ ва нордон ҳолга келади;
- меъёрда қуритиб тайёрланмаса ёт ҳидларга эга бўлади;
- намликда сақланса моғорлаб, заҳарли моддага айланади;
- чойнинг қадоғига шикаст етса унинг таркибига путур етади;
- яроқлилик муддати ўтгач чойнинг фойдали хусусиятлари йўқолади;
- сифатсиз чойлар инсон организми — суяклар, оғиз бўшлиғи, милкларга зиён етказади.
Стандарт талабларига жавоб берувчи чойлар сифатли ҳисобланади ва инсонларга яхши кайфият ва куч-қувват бағишлайди.
89,543