Савол:
Қурилиш компанияси инвестиция шартномаси бўйича квартирани 2019 йилнинг 1-чорагига қуриш мажбуриятини олганди. Квартира 6 ой кечиктирилди, жарима талаб қилишга ҳақлиманми? Қурилган квартира майдони шартномада кўрсатилганидан кам чиқди. Оиламиз ижарага олинган квартирада яшайди. Шу туфайли менга етказилган зарарга компенсация талаб қилмоқчиман?
Жавоб :
Бунинг учун биринчи навбатда тузилган шартнома мазмуни, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари таҳлил қилинади.Агар шартномада қурилиш корхонаси томонидан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий маиший эҳтиёжлар учун фуқарога квартира қуриб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса ва фуқаро унга пул маблағларини тўлаган бўлса, шартнома номланишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қоидалари қўлланилади.
Бу ҳолатда, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунинг 19-бандининг олтинчи хатбошига асосаниш бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш муддатлари шартномада белгилаб қўйилади. Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)даги нуқсонлар, агар шартномада бирмунча қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчи талаб қилган кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф этилиши керак. Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.
Истеъмолчи ундириб олган неустойка (пеня) суммаси иш бажариш (хизмат кўрсатиш)нинг алоҳида тури баҳосидан ёки буюртманинг умумий баҳосидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Бажарилган ишдаги нуқсонларни бартараф этиш кечиктирилганлиги учун ижрочи тўлаган неустойка (пеня) қопланиши лозим бўлган зарар ҳисобига кирмайди деб кўрсатилган.
109,550