“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
(Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан)
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасиниг “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги тўғрисидаги далолатнома иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар учун тўлов миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 194-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 132-бандига асосан)
Агар Сизда мазкур ҳолат юзага келадиган бўлса унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки 1159 қисқа рақами ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз сўралади.
132,971