ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ: Ижтимоий хизматлар кўрсатиш қандай асосий тамойилларга асосланади?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
Ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; ҳаракатлана олмайдиган ёки ҳаракатланиши чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга молик касаллик билан оғриган шахслар, етим болалар ва ота-она қаромоғисиз қолган болалар аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига киритилган.Бундай аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматнинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонунида белгилаб берилган.
Мазкур Қонуннинг 5-моддасига асосан ижтимоий хизматлар шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуидир.
Шунингдек, Қонуннинг 3-моддасидаги Ижтимоий хизматларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Қонунийлик, инсон ҳуқуқларига риоя этиш, инсонпарварлик, эркин фойдаланиш, профилактик йўналтирилганлик, аниқ йўналтирилганлик ва индивидуал ёндашув ҳамда ихтиёрийлик ижтимоий хизматларнинг асосий тамойиллари этиб белгиланган.
Бундан ташқари, Қонуннинг 7-моддасида ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар тизимига давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари киради.
96,353