Бозор ҳудуди деҳқон (озиқ-овқат) бозори, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори, илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори бир-бири билан ёндош бўлмаслиги шарти билан аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак.
Шунингдек, бозор ҳудуди савдо комплекси билан ёндош бўлиши ҳам мумкин.
Сотувга мўлжалланган ҳайвонлар техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган шароитларда, ҳайвонларга мурувватли муносабатда бўлишнинг умумий қабул қилинган нормаларига мувофиқ равишда сақланиши керак.
116,600