Онлайн дўкондан сотиб олинган маҳсулот хавфсизми? Amazon, Aliexpress, Ebay ва Wish онлайн платформадан сотиб олинган маҳсулари хафсизлик тест синовидан ўтмади.
- USB зарядловчи жиҳозлар, саёҳат адаптерлари ва батареялар ҳаддан ташқари қизиб кетиши ёки электр токи уришига олиб келди;
- Гўдаклар ва болалар учун пластик ўйинчоқларда қонуний кимёвий чекловларга риоя қилинмаган;
- Тутун ва углерод оксидини (CО) аниқловчи сигналлар ишламаслиги;
- Тишларни оқартириш маҳсулотлари юқори концентрат туфайли милкларга салбий таъсир этиши ва тиш сезгирлигини келтириб чиқариши аниқланган.
BEUC Европада энг йирик истеъмолчилар ташкилоти бўлиб, Amazon, Aliexpress, Ebay ва Wish онлайн платформаларида сотувда бўлган электрон ҳамда гўзаллик буюмлари, болалар ўйинчоқлари каби 250 турдаги маҳсулот хавфсизлигини аниқлаш мақсадида уларни лаборатория синовларидан ўтказди. Хавф даражаси юқори ҳисобланган маҳсулотлар танлаб олинди. Синов натижаларига кўра, маҳсулотларнинг 66 фоизи (250 тадан 165 таси) Европа Иттифоқи хавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмас.
Европа истеъмолчилар ташкилоти (BEUC) Amazon ва Ebay каби йирик онлайн-платформалар Европа Иттифоқи хавфсизлик стандартларига мос келмайдиган маҳсулотларни ўз майдонларида сотилиши учун жавобгар бўлиши лозим эканлигини билдирди.
Носоз маҳсулотлар ҳақида маълумот олингандан сўнг, онлайн-платформалар уларни қайтариб олишларига қарамай, бундай маҳсулотлар қайтадан сотувда пайдо бўлади. Асосий муаммолардан бири шундаки, онлайн савдо платформа эгалари ўзларининг платформаларида сотилаётган маҳсулотнинг хавфсизлиги учун ўзларини жавобгар деб ҳисоблашмайди, уларнинг фикрича бундай маҳсулотлар учун сотувчининг ўзи жавобгар бўлиши керак. Натижада, онлайн савдо сайтларининг эгалари савдо майдонига кириб келувчи сотувчиларнинг ишончлилигини етарлича назорат қила олмайди.
“Ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, онлайн харидлар офлайн каби хавфсиз эмас. Бунинг сабаб шундаки, савдо платформалари хавфли маҳсулотларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қила олмайди” – деди Моника Гоенс, Европа истеъмолчилар ташкилоти (БЕУC) бош директори.
“Эндиликда, Интернетдаги онлайн майдонлар ўз сайтларида сотилаётган маҳсулотлар хавфсизлиги учун жавобгарликни ўзларига олишлари зарур ва ҳукумат уларнинг назоратини янада кучайтириши лозим. Бу чора тадбирлар бозорлар хавфсизлигини оширишга ижобий таъсир қўрсатиб, биринчи ўринда истеъмолчиларни хавфли маҳсулотлардан асрайди” – қўшимча қилди Моника Гоенс.
Пандемия вақтида онлайн харидлар
BEUC ташкилотининг рақамли сиёсат бўйича катта мутахассиси Мариан Фернандеснинг таъкидлашича, юзага келган вазият онлайн платформаларнинг қудратини ва бизнинг жамиятимизга ва иқтисодиётимизга таъсирини ҳар қачонгидан ҳам аниқ кўрсатиб берди. Шу боис, BEUC шаффофликни таъминлашга қаратилган қонунчилик меъёрлари ва талабларини яратиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни, хусусан Европа Иттифоқининг амалдаги электрон тижорат йўриқномасига янги қўшимчалар киритиш билан маҳсулот хавфсизлиги учун жавобгарликни янада оширишни тавсия қилади.
Сизнинг онлайн сайтлардан сотиб олган маҳсулотингиз яроқсизми? Бу хақида фикр ва мулоҳазаларингизни бизга билдиринг.
Манба:
- http://www.beuc.eu/publications/two-thirds-250-products-bought-online marketplaces-fail-safety-tests-consumer-groups/html
- https://www.which.co.uk/news/2020/02/66-of-products-tested-from-online-marketplaces-amazon-marketplace-aliexpress-ebay-and-wish-failed-safety-tests/
134,649