“Дунёнинг ТОП университетлар рўйхатига киритилган”, “Бир неча ўн йиллик тажрибага эга”, “100 дан ортиқ факультетлар мавжуд ва масофавий таълим ҳам йўлга қўйилган”;“Ўзбекистонга ҳеч қандай муаммоларсиз ўқишни кўчириш (перевод) имконияти мавжуд” дейилади хориждаги олий таълим муассасаларига ўқиш учун жалб қилинган рекламаларда.
Аммо асло шошилманг! Бу маълумотлардан оммавий ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама объектлари орқали хабардор бўлгансиз, албатта. Реклама қанчалик тўғри, нотўғри эканлиги ўз йўлига, унга ишонсангиз ҳам тегишли вазирлик ва идоралардан бу ҳақда тўлиқ маълумот олсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
Рекламада нотўғри, ишончсиз ва истеъмолчини чалғитувчи бундай маълумотлар берилган, аммо аслида…
- 1. Таълим шакллари-“Таълим шакли: кундузги ва масофавий”, “Онлайн ўқиш имконияти”
Маълумот ўрнида: !!! Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида масофавий таълим шакли мавжуд эмаслиги сабабли, хорижий олий таълим муассасаларининг масофавий таълим шаклида ўқиган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси ОТМ кўчиришга РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом).
- Таълим йўналиши– “Университетда барча йўналишлар мавжуд”, “100 дан ортиқ йўналишлар бор”, “100 дан ортиқ факультетлар мавжуд ва масофавий таълим ҳам йўлга қўйилган”
Маълумот ўрнида: !!! – Рекламаларда “барча” сўзини ишлатиш ёки “100 дан ортиқ йўналиш ёки факультетлар мавжуд” ибораларидан фойдаланиш тақиқланади (Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунни 6-моддаси).
3.Университет мавқеи– “Дунёнинг ТОП университетлар рўйхатига киритилган”, “Бир неча ўн йиллик тажрибага эга”
Маълумот ўрнида: !!!“Реклама қилинаётган хорижий ОТМлар қуйидаги ОТМларнинг халқаро рейтингидан жой олмаган тақдирда: “Quacquarelli Symonds” Британия компаниясининг дунё университетлари рейтинги (университетов мира QS британской компании Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) дунё университетлари рейтинги (мировой рейтинг университетов Times Higher Education (THE), ARWU Шанхай дунё ОТМ рейтинги (Шанхайский рейтинг вузов мира ARWU) бу каби рекламани амалга ошириш тақиқланади.
Бу ибораларни “Quacquarelli Symonds” Британия компаниясининг дунё университетлари рейтинги, Times Higher Education (THE) дунё университетлари рейтинги, ARWU Шанхай дунё ОТМ рейтингига киритилган тақдирда ишлатиш мақсадга МУВОФИҚ ҲИСОБЛАНАДИ.
- Ўқишни кўчириб ўтиш: “Ўзбекистонга ҳеч қандай муаммоларсиз ўқишни кўчириш (перевод) имконияти мавжуд”, “2-курсдан сўнг муаммоларсиз Ўзбекистон олий ўқув муассасаларига кўчириб ўтказишингиз (перевод) мумкин”;
Маълумот ўрнида: !!! Фойдаланилган ибораларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган сўзлар, яъни “муаммоларсиз”, “ҳеч қандай қийинчиликларсиз” ишлатилган бўлиб, рекламада тақиқланади (Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунни 6-моддаси).
Хорижий ОТМларидан республикамиз ОТМларига ўқишни кўчириш муаммоларсиз эмас, балки махсус синов (тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида)ни ижобий топширган тақдирдагина Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади;
Бунда талаба ўқишни олиб бораётган хорижий давлатнинг ОТМ аккредитацияси мавжуд бўлиши лозим, акс ҳолда олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиган ёки ўқиётган фуқароларга ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаси РАД ЭТИЛИШИГА асос бўлади (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом).
- Дипломни тан олиш– “Чет элда олган дипломларингиз билан ностирификация имтиҳонларисиз МДҲ давлатларида ишлашингиз мумкин”, “Диплом Ўзбекистонда тан олинади”, “Диплом: Ўзбекистонга ўтади”, “Диплом барча МДҲ давлатлари, яъни “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги)га ўтади”
Маълумот ўрнида: !!! Хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар – дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошидаги ҳудудий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида”ги низом).
Ўз навбатида, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан чет давлатлар олий ўқув юртларига (аксарият ҳолларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) ўқишга кириш, таълим олиш юзасидан жойлаштирилаётган рекламаларнинг олиб борилган назорат таҳлилида баъзилари “Реклама” тўғрисида”ги Қонунга зид ҳолатда жойлаштирилаётгани (тарқатилаётгани) маълум бўлди. Агентлик томонидан оммавий ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама объектларига истеъмолчиларни чалғитувчи, аниқ маълумотга эга реклама тарқатмасликлари бўйича огоҳлантирувчи хатлар юборилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
Реклама бозорини тартибга солиш бошқармаси.
99,548