Ўзаро ҳамкорликдаги матбуот анжумани. 2022 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида “Озиқ-овқат сифатини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлили” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1989 йил Бутунжаҳон Сифат куни деб қабул қилинган. Ҳар йили дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида нишонланадиган ушбу тадбирнинг асосий мақсади – товар ва хизматлар сифати муҳимлигини ошириш ҳамда сифат муаммоларига эътибор қаратишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, сифат муаммоси ривожланган давлатлар иқтисодиётида энг долзарб масалалардан бири саналади. Ҳозирги шароитда сифат ҳар қандай корхонанинг, ҳар қандай соҳанинг ва албатта ҳар қандай давлатнинг фаолиятидаги самарадорлик калитидир. Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан телевидениеда 14та кўрсатув ва радио орқали 5 та эшиттиришлар ташкил этилди.Матбуот саҳифалари орқали 2та ва интернет орқали санага бағишланган 7 та материаллар ёритилди.
Маълумот учун. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 20 мингдан ортиқ келиб тушган мурожаатлардан 38,5 фоизи яъни 7733 таси савдо, туризм ва умумий овқатланиш йўналишига тўғри келади.
Бундан ташқари, манфаатдор вазирлик идоралар билан ҳамкорликда 20 октябрдан 20 ноябргача ўтказилган тозалаш ойлиги тадбиридида мингдан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилиб, 38 та ҳолатда аниқланланган ҳуқуқбузарликлар аниқланди ва 32 та ҳолатда тадбирокрлик субъектлари томонидан ихтиёрий бартараф этилди. 4та ҳолатда маъмурий ишлар қўзғатилиб, баённомалар расмийлаштирилди.
Шундан 1442 таси озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига тегишли бўлиб, булар яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган, маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқловчи Санитария эпидемиологик хулосалари бўлмаган ёки тақдим этилмаган, нуқсонли маҳсулотлар, савдо-санитария қоидаларининг бузилиши йўналишларига тўғри келади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида 2022 йил давомида жами 576 та ҳолатда 14709 та маҳсулотда нуқсонлар аниқланган.
Шундан, 782 млн. 648,65 минг сўмлик нуқсонлар сотувчи, ижрочи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бартараф этилган (таъмирланган).
2 млрд. 191 млн. 143,8 минг сўмлик маҳсулотлар сотувчи, хизмат кўрсатувчи ёки ижрочи ташкилотлар томонидан аламаштириб берилган.
Жумладан, 619 та ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари ва биологик фаол қўшимчалар қайтарилган.
Мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан буён ушбу сана муносабати билан турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 20 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 35 фоизи сотиб олинган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар сифати билан боғлиқдир.
Агентлик томонидан чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига мослиги юзасидан жорий йилда жами 153 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилди.
Шундан 27 номдаги маҳсулот амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига мос эмаслиги аниқланган.
Хусусан, 12 та ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 номдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари (булар, 6 номдаги тамаки, 3 номдаги арматура, 2 та Лед лампа, 1 та ҳолатда гугурт, 3 та ҳолатда кабел маҳсулотлари) белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги тегишли лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра маълум бўлган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланган маҳсулотлар бўйича ваколатли орган томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, республика ҳудудларида чакана савдо билан фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган тарозиларнинг метрологик текширувидан ўтказилганлик ҳолати ўрганилди.
Олиб борилган таҳлилларга кўра, истеъмолчиларга бевосита чакана савдо хизматларини кўрсатувчи жами 136 минг 374 та тадбиркорлик субъектларининг 97 фоизида фойдаланилаётган тарозилар метрологик теширувдан ўтказилмаганлиги аниқланган.
Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан ушбу субъектларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириб, кўрсатма хатлар берилди.
Натижада 6 минг 400 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан камчиликлар ихтиёрий равишда баратараф этилиб, тортиб сотилаладиган маҳсулотлар вазни бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур йўналишда профилактика ва тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумки, ҳар бир қадоқланган озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда маркировкаланган бўлиши лозим, унда товар ҳақидаги истеъмолчи учун муҳим бўлган барча маълумотлар кўрсатилади.
Бундай маълумотларнинг йўқлиги ёки тўлиқ эмаслиги эса, маҳсулот сифатига шубҳа уйғотиши табиий.
Маҳсулотларни маркировкалаш қоидаларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида республика миқёсида жами 726 номдаги маҳсулотлар ўрганилди (булар, колбаса, сосиска, сут маҳсулотлари, музқаймоқ ва қадоқланган нон маҳсулотлари).
Шундан, 365 номдаги маҳсулотда, яъни 50 фоиз ҳолатда камчиликлар аниқланиб, ишлаб чиқарувчи ва ваколатли органларга қадоқлашдаги камчиликларни баратараф этиш бўйича хатлар чиқарилган.
Агентлик ҳудудий тузилмалари саъй-ҳаракатлари билан жами 106 ҳолатда маҳсулотлар қадоғидаги камчиликларни ихтиёрий равишда баратараф этилиши таъминланган.
Бундан ташқари, Агентлик ҳудудий тузилмалар томонидан жойлардаги чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларига мувофиқ Агентлик томонидан тайёрланган плакатлар тарқатилди ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Республика миқёсида 8747 та тадбиркорлик субъектларида 1033 та яъни 12 % фоиз ҳолатда қонунчилик талаблари бузилишларии аниқланган. Шундан, маҳсулотларни қуёш тиғида сақлаш 764 та ҳолатда, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда сут ва сутли маҳсулотларни махсус жиҳозланмаган расталарда сотиш 50 та ҳолатда, тухум маҳсулотини қуёш тиғида жойлаштириш 45 та ҳолатда, савдо дўконларида ювиш воситалари, нон, ун ва бошқа ун маҳсулотларини ёнма-ён жойлаштириш қоидаларини бузиш 58 та ҳолатда, музлатгичлар етишмаслиги 3 та ҳолатда, ўлчаб сотиладиган маҳсулотларни усти очиқ ҳолатда расталарда сотувга қўйилганлиги 10 та ҳолатда, 103 та ҳолатда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тартибсиз жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Агентлик ваколатлари доирасида манфаатдор вазирлик идоралар билан ҳамкорликда жорий йил “Озиқ-овқат саноатида пальма мойидан фойдаланишни тартибга солиш ва аҳолини сифатсиз ўсимлик ёғларини истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси, “Аҳоли орасида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларни олдини олиш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”, “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ваколатли органларни ахборот тизими орқали хабардор қилган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тўғрисида низом ишлаб чиқилиб вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда Адлия вазирлигига киритилмоқда. Бунда ваколатли органларга жисмоний шахслар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ахборот тизими орқали фотосурат ёки видеоёзувларни юбориш, жисмоний шахслар томонидан ахборот тизими орқали юборилган фотосурат ёки видеоёзувларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларни ахборот тизими орқали хабардор қилганлик учун жисмоний шахсларни бир марталик пул мукофоти шаклида рағбатлантиришни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, таклифлар киритилди.
30,853