Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятига доир ахборотлар таснифи
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолияти тўғрисидаги чекланган ахборотлар рўйхати
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятига доир фойдаланилиши чекланган маълумотлар рўйхатига киради:
- Агентлик ходимлари шахсий маълумотлари;
- Агентлик штатлар тақсимоти ва унинг жамланганлигига доир маълумотлар;
- Агентлик қабул қилиш (номзодларни ўрганишга доир) ва хизматни ўташ тўғрисидаги маълумотлар;
- Агентлик ходимларининг лавозим йўриқномалари бўйича маълумотлар;
- Агентлик ажратилган бюджет маблағлари миқдори, таркиби ҳамда сарфланиши йўналишларига доир маълумотлар;
- Агентлик тасарруфидаги моддий ва номоддий активлар миқдори ҳақидаги маълумотлар;
- Агентлик тасарруфидаги объектлар муҳофазасига доир маълумотлар;
- Агентлик ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариши ва хизмат интизомига риоя этишига доир маълумотлар;
- Агентлик раҳбар ходимлари ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишларга доир маълумотлар;
- Агентлик тезкор-қидирув фаолиятига доир маълумотлар;
- Агентлик қонунчилиги бузилиши ҳолатларига алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
- Агентликка ишонч телефони орқали хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
- Юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотлар;
- “Хизматда фойдаланиш учун”, “Махфий” ва “Ўта махфий” грифли ҳужжатлар ва уларнинг ижросига доир маълумотлар.
Ушбу рўйхатга киритилмаган маълумотлардан фойдаланишнинг чекланиши Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва ҳудудий тузилмалар раҳбарияти рухсати билан амалга оширилади.