Халқаро ҳамкорлик
МАВЗУ: “БЎЛИБ ТЎЛАШ КРЕДИТЛАРИ”
German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) экспертлари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимлари учун мазкур мавзуда 2,5 соатлик онлайн ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида замонавий банклар, уларда кўрсатиладиган хизматлар ва уларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, кредитлар олиш тартиблари, шартномалар тузиш ҳақида германиялик соҳа мутахассислари Хелен Клингер ва Матиас Ванглерлар томонидан тегишли маълумотлар берилди.
Тадбир молиявий соҳадаги қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди, Агентлик ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоб олишди.
Маълумот ўрнида. Мазкур тадбир Агентлик томонидан German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.
33,595