Наманган вилояти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари учун “Молиявий секторни тартибга солувчи муҳим ҳужжатлар” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди. Унда “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти вакили Никол Леончик томонидан истеъмолчиларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва уларнинг мажбуриятлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Хусусан, бугунги кунда банк хизматларида истеъмолчининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, мижоз мурожаатларини қатъий қабул қилиш тартибларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Молиявий хизматлардан фойдаланаётган истеъмолчи учун шартнома шартлари ўз вақтида, белгиланган муддатда ҳамда сифатли амалга оширилиши шарт. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ҳам ва истеъмолчи ҳам ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан тўлиқ хабадор бўлсагина икки томон учун фойдали бўлади. Бу ҳақда тадбир иштирокчиларининг саволларига мутахассис томонидан тўлиқ жавоб берилди. Тренингда Ўзбекистон ва Германия давлатларида бу борада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва тажрибалар ҳақидаа ҳам тўхталиб ўтилди.
7,557