Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги умумтаълим муассасаларида Ўзбекистон Ресупубликаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Ғузор туманидаги 1,3,6-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун семинарлар ўтказилди.
Унда ўқувчи ёшларга маҳсулот сотиб олмоқчи ёки бирор хизматдан фойдаланмоқчи бўлган ҳар бир истеъмолчи қонунда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган истеъмолчилик ҳуқуқларига эга эканлиги тушунтириб ўтилди. Шунингдек, тарғибот тадбирида истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда мажбуриятлари тўғрисида керакли билим ва тавсиялар берилди.
6,291