Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ташкил этилган семинарда оммавий ахборот воситалари вакиллари, реклама тайёрловчилар, реклама тарқатувчилар, ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Семинарнинг олдига қўйган мақсадларидан бири реклама соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шу жумладан истеъмолчиларни нотўғри рекламадан ҳимоя қилиш ва реклама бозори иштирокчиларига яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида тушунча беришдан иборат бўлди. Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.Тадбирда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари рекламаси, турли рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа иш ҳамда хизматлар йўналишида берилаётган рекламалар ҳақида мутахассисларга саволлар билан мурожаат қилинди.
Хусусан, Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунда дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади:
- таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши. Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ёки фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди;
- олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилиги, тавсиялари
ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш; - касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида инсон организмида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеолавҳадан, тасвирдан ёки визуал намойишдан фойдаланиш. Мазкур талаб таъсири клиник жиҳатдан тасдиқланган,
инсон организмидаги дори воситасини қабул қилиш ёки истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган ва инсон организмидаги тасвирланаётган ўзгаришлар жараёни дори воситасининг инсон организмига клиник жиҳатдан тасдиқланган таъсирини аниқ кўрсатадиган ўзгаришлар ҳақидаги тасвирга ёки визуал намойишга тааллуқли эмас; - дори воситаларини ҳаддан зиёд ва нотўғри ишлатишга ундаш;
- шифокор маслаҳатини олмасдан мустақил равишда даволаниш ёки жарроҳлик аралашувини амалга ошириш имконияти тўғрисида таассурот (ишонч) уйғотиш;
- дори воситалари муваффақиятли қўлланилганлигига доир муайян ҳолларга ҳавола қилинадиган реклама.
Тадбир барча иштирокчиларнинг кейинги фаолиятлари учун мазмунли ва фойдали бўлди.
23,493