Самарқанд вилоятида ташқи реклама воситаларини тартибга солиш, уларни “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар талабларига мослигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳарда жойлашган ташқи реклама ва ахборот конструкцияларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар Самарқанд шаҳардаги Мирзо Улуғбек, Рудакий, Фирдавсий, Спитамен шоҳ, Ислом Каримов, Уста Умар Жўрақулов, Шабод, Зарафшон, Университет хиёбони, Регистон, Ибн Сино, Aфросиёб, Беруний, Нарпай, Бедил, Ойдин йўли кўчалари ва Сартепа ҳамда Қорасув мавзеларида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳудудларда жойлаштирилган реклама конструкциялари тўлиқ тартибга келтирилган.
Агентлик ходимлари Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектларига реклама қурилмаларини жойлаштиришда қонунчилик талабларига риоя этишлари юзасидан ва амалдаги тартиб-қоидаларнинг асосий мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
13,222