AОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Ботир Шарипов мавзу юзасидан маълумот берди:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 22-27 ноябрь кунлари Сифат ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ва “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари айнан истеъмолчиларни сифатли ҳамда хавфсиз маҳсулотлар таъминлашга қаратилган сиёсатнинг бир фундаменти деб атасак ҳам тўғри бўлади.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли ҳамда хавфсиз бўлиши истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан бири эканлиги белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 11 ноябрь Сифат куни ва 22-27 ноябрь Сифат ҳафталиги доирасида жойларда “Сифат янги имкониятларни очиб беради” мавзусида 115 та тадбирлар ташкиллаштирилиб, уларда 6,5 мингга яқин истеъмолчилар, тадбиркорлар ва ёшлар қамраб олинди.
Мазкур тадбирлар доирасида Агентлик ва ҳудудий тузилмалари томонидан Оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали товарлар, ишлар ва хизматлар борасида 50 дан ортиқ мақолалар ёритилди ва 20дан ортиқ чиқишлар уюштирилди ҳамда видео роликлар жойлаштирилди. Мазкур чиқишларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, сифатли махсулотни ишлаб чиқаришга қўйилган талаблар ва харид жараёнида истеъмолчилар томонидан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.
Сифат, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида савдо объектлари ва бозорларда ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган гўшт маҳсулотларини майдалаш (гўшт сотишда) учун алоҳида хоналар бўлишини таъминланмагани, эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидаларига риоя этилмагани, бозор ҳудудида ташкил этилган ярмаркада терминалнинг мавжуд эмаслиги ( қуввати тугаганлиги ёки бошқа важларни келтирилиши), бундан ташқари бозорнинг мутасадди ходими томонидан ваколат доирасини билмаганлик каби камчилик бўйича чоралар-кўрилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 59-сонли қарорига мувофиқ Агентлик ва манфаатдор вазирлик ва идорлара билан режа-график асосида ички истеъмол бозорида сифатсиз товарлар сотилишининг олдини олиш мақсадида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидлари ўтказилмоқда.
🔹Агентлик томонидан ва “Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда жами 171 номдаги (28 турдаги) маҳсулотлар назорат хариди амалга оширилган ҳамда уларнинг экспертиза натижалари 20 номдаги маҳсулоти норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган. Шундан, 5 та корхонага берилган мувофиқлик сертификати ваколатли орган (“Ўзстандарт” агентлиги) томонидан бекор қилинди.
🔹Бундан ташқари, республиканинг ички истеъмол бозорларида маркировкалаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги (озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда сотишда) талабларига риоя қилинишини таҳлил қилиш мақсадида 284 та савдо объектида кузатув йўли билан олинган маълумотларга кўра, 1 045 та ҳолатда (97 фоизи маҳаллий маҳсулот) озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалаш қоидалари бузилганлиги қайд этилган. Шундан, маркировкалаш қоидалари 323 та (31 %) ҳолатда қандолатчилик маҳсулотларида, 180 та (17%) ҳолатда сут маҳсулотлари, 137 та (13%) колбаса маҳсулотлари, 35 та (3%) макарон маҳсулотлари ва 30 та (3%) ҳолатда қадоқланган ўсимлик ёғи маҳсулотларида бузилган.
Сифат ҳафталиги давомида аҳолига оммавий ахборот воситалари орқали сифатли ва хавфсиз овқатланиш тамойиллари, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори белгиланган меъёрлардан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини инсон соғлиғи учун зарари, болалар ва ўсмирлар томонидан кучли газланган, рангли, ширин ҳамда энергетик ичимликларнинг истеъмолини тартибга солиш бўйича тавсиялар акс этган репортажлар ва лавҳалар тайёрланади ҳамда давра суҳбатлари, брифинглар,учрашувлар ва интервьюлар шаклида кенг жамоатчиликка етказиб берилади.
81,812