Уй қурилишида том қисмининг мустаҳкам бўлиши жуда муҳим. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмасига Ғузор туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилади.
Сотувчининг тавсияси билан истеъмолчи 9 миллион сўмга харид қилган 200 дона шифери том устига ёпиш жараёнида бир қисми синиб кетади. Орадан кўп ўтмай бошқаларининг ҳам яроқсизлиги маълум бўла бошлайди. Истеъмолчининг гапига кўра, тадбиркорга қилинган бир қанча мурожаатлари рад этилган.
Агентликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан истеъмолчи ҳуқуқлари тикланди ва натижада тадбиркор билан келишилган ҳолда 9 000 000 сўмлик сифатсиз шифер маҳсулоти янги ва сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди.
9,837