“Мен II-чи гурух ногирониман, соғлиғимни тиклаш учун Туркистон шифобахш дамламасига буюртма бериб, 6 дона қутисини 1 200 000 сўмга сотиб олган эдим.
Аммо бу дамлама менга умуман таъсир қилмади. Илтимосим ушбу дамламани қайтариб олиб, тўлаган пулларимни ундириб олишимда амалий ёрдам берсангиз”.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи фуқаро И.П.
Амалий ёрдам сўраб pm.gov.uz портали орқали жойлаштирган мурожаатини Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўрганилди.
“Turkestan Su” Компанияси вакиллари билан боғланиб истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари юзасида тушунтиришлар берилди. Хусусан, агар товар ҳақида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилганлиги, зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган товар сотиб олинишига сабаб бўлса, истеъмолчи шартномани бекор қилишга ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Натижада истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланиб, унга 1 200 000 сўм пул маблағлари қайтарилишига эришилди.
40,490