Ҳеч кимга сир эмаски, косметика маҳсулотларининг реклама бозори айниқса интернетнинг ижтимоий тармоқларида тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Булар кучли рақобат шароитида узоқ йиллар давомида харидорлар ишончини қозонган мавжуд бўлган машҳур косметика ва бирмунча таниқли бўлмаган косметика брендлари пайдо бўлмоқда. Реклама ишлаб чиқарувчисининг асосий вазифаси эса маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг асосий маркетинг воситаси сифатида мақсадли аудиторияга имкон қадар кўпроқ эришишдир.
Шуни эсда тутиш керакки, реклама хабарларининг мазмуни реклама тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Рекламанинг ҳар қандай турига қўйиладиган асосий талаб – қонунийлик, аниқлик, ишончлилик рекламалардан фойдаланувчиларга зарар, шунингдек маънавий зарур етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш ҳисобланади. Мазкур Қонун ноаниқлиги, икки хил маънони аншлатиши, бўрттириб, юбориши, яшириб кетиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган нотўғри рекламани тақиқлайди.
Интернет тармоқларида коммуникациянинг муҳим алоқа каналларидан бири сифатида мессенжер гуруҳларининг деярли барчасида косметика бренд маҳсулоти ва унинг ишлаб чиқарувчиси, маҳсулотнинг хусусиятлари ва таркибий қисмлари ҳақида нотўғри маълумотли рекламалар тез-тез учраб туради.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан ноҳалол рақобат ва ишончсиз рекламалар берилишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда ўрганишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар терига таъсир кўрсатувчи парфюмерия ва косметика маҳсулотларини қўллашдан олдин унинг таркибини ўрганиши ва тиббий маслаҳат олиш муҳимлигини ёддан чиқармасликлари керак. Албатта, кўплаб косметик воситаларини ишлаб чиқарувчилар “профессионал маслаҳат” яъни кадрда оқ халатли шифокор томонидан маҳсулотнинг сеҳрли ва тез таъсир қилувчи натижаларини мақтаб гапириши усулидан фойдаланишади. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, маҳсулотнинг таркиби ва унинг алоҳида компонентларини қабул қилиш аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун биз барчага рекламадаги маҳсулот қадоғидаги ингредиентлар рўйхатини ўқишни унутмасликлари ва “ишон, аммо албатта текшириб кўр” тамойили асосида муносабатда бўлишларини маслаҳат берамиз.
86,831