Бугунги кунда фитнес-спорт марказлари фаолияти сервис соҳасининг замонавий йўналишларидан бири ҳисобланиб, фитнес-спорт марказлари кенг доирадаги ва мижозларга турли нархдаги хизматларини тақдим этиб келмоқда.
Тошкентда яшовчи фуқаро М.Ф Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган ФИТНЕС-МАРКАЗДАН 20 МЛН.СЎМЛИК АБОНЕМЕНТ сотиб олган, лекин унинг кунлик иш жадвали ва нархи тўғри келмаганлиги учун арзонроқ тарифдаги абонементга ўзгартиришни сўраган. Аммо савол туғилади: ушбу вазиятда пулнинг маълум қисмини қайтариб олиши мумкинми?
Саволнинг туғулишига сабаб фуқаро танлаган арзон тариф билан амалдаги абонементнинг нархи ўртасида 5 млн.сўм фарқ бор эди ва фитнес-маркази томонидан бу сумма қайтарилиши шартнома шартларига асосан, рад этилаётган эди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан бу масалани ўрганилди. Агар истеъмолчига сотиб олинган иш, хизматдан у фойдаланмаган қисми, шунингдек, арзонроқ нархдаги хизмат тўпламига амалдаги тарифини алмаштирганида ортиб қолган маблағнинг қайтарилмаслиги ҳамда ортиқча маблағни ушлаб қолиб, истеъмолчини қўшимча пуллик хизматларни инкор этса, хизмат кўрсатишни бутунлай тўхтатиб қўйиш билан фойдаланишга қисташ ва кўрсатилмаган хизмат учун маблағ ушлаб қолиш истеъмолчи ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик меъёрларига зид ҳисобланади.
Бу талаб “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида белгилаб қўйилган.
Истеъмолчидан тушган мурожаатни ўрганиш натижасида фитнес-марказга истеъмолчи ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар тушунтирилди ҳамда фитнес-марказ томонидан истеъмолчига ихтиёрий тарзда арзонроқ тарифдаги хизмат тўплами тақдим этилиб, 5 млн.сўм ортиқча пул маблағи қайтариб берилди.
Яна шуни ҳам ёдда тутиш керакки, узрли сабабларга кўра (касаллик, вазиятнинг сезиларли ўзгариши) буюрилган хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлмаган вақт учун обуна музлатилиши керак. Мисол учун, агар мижоз объектив сабабларга кўра дарсга бора олмаса: у хизмат сафарига кетган, касаллик таътилида, карантинда бўлса ва ҳоказо.
17,403