8 декабрь -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси ҳамда “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Чирчиқ шаҳар ва Юқори Чирчиқ тумани ХМБ ҳамкорликда Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Чирчиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ тумани ва“Бобур номли” МФЙ аҳолиси ўртасида тарғибот акцияси юзасидан семинар ўтказилди. Унда акция иштирокчиларига савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда дори воситаларининг чакана савдоси масалаларида амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда истеъмолчилик маданиятига оид нормалар юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
5,189