“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан)
Вазирлар Маҳкамасиниг “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан сув таъминоати кохонаси тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш мажбуриятига эга.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 194-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 119-бандига асосан)
Агар Сизда мазкур ҳолат юзага келадиган бўлса унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки 1159 қисқа рақами ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз сўралади.
118,625