Ижтимоий тармоқда Юнусобод туманидаги “Korzinka” (Sayram)супермаркетида муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувда мавжудлиги тўғрисидаги видео тасвир (https://t.me/NazoratUzOfficial)да (12.10.2022 йил) жойлаштирилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги постда келтирилган ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.
Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонунчиликда белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, товарларни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Anglesey Food” ХК МЧЖга кўрсатма хати тақдим этилди.
26,255