Маҳсулот қадоғида ёки унинг ўрамидаги белги ва рамзлар истеъмолчилар учун маҳсулотнинг у ёки бу хусусиятлари ҳақида, хусусан унинг экологик таркиби, ташиш, сақлаш ва утилизация қилиш шартлари, қайси материаллардан тайёрланганлиги ва бошқа хоссалари ҳақида хабар берувчи белгилар ҳисобланади.
Фойдали маълумот сифатида маҳсулот қадоғи ёки ёрлиқларидаги энг кенг тарқалган белгилар ва рамзлар билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.
![]() |
“Маҳсулот очилгандан кейинги яроқлилик муддати”
Очиқ қопқоқли думалоқ қути маҳсулот очилганидан кейин қанча муддат фойдаланиш мумкинлигини билдиради. Белгида кўрсатилган рақам санани билдиради, “М” ҳарфи “ой”ни билдиради. Ушбу белги кўпчилик ҳолларда косметика ва антисептик маҳсулотларининг қадоғида қўлланилади. |
![]() |
Очиқ китоб белгиси
“Очиқ китобни ўқиётган қўл” белгиси – ишлаб чиқарувчи маҳсулотни ишлатишдан олдин қўлланмани диққат билан ўқиб чиқишни тавсияси этаётганлигини англатади. Одатда, бундай белгини мураккаб таркибли ва бир неча босқичда амалга оширилиши лозим бўлган маҳсулотларда кўриш мумкин. |
![]() |
Заҳарли бўлмаган материал
Маҳсулот қадоғи ёки ўрами (упаковкаси) ва унинг таркибидаги материаллар озиқ-овқат маҳсулотлари учун хавфсиз эканлигини билдирувчи белги. |
![]() |
Заҳарли материал
Юқоридаги белги, аммо устидан чизиқ тортилган тасвир. Ушбу белги истеъмолчиларга маҳсулот қадоғи инсон истеъмол қиладиган маҳсулотлар учун зарарли эканлиги ҳақида маълумот беради. Одатда белги озиқ-овқат учун мўлжалланмаган пластик идишларда кўрсатилади.
|
![]() |
«Соғлиқ учун зарарли» белгиси
Одатда маиший кимё воситалари, хусусан, идишларни ювиш воситаларининг қадоғида фойдаланиладиган белги. Бундай маҳсулотлар билан эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиш кераклигини англатади. |
![]() |
Нетто вазни
Нетто вазн – маҳсулотнинг тарасиз соф вазни. Агар белги ёнида рақам кўрсатилган бўлса, бу маҳсулотнинг брутто – маҳсулотнинг қадоқланган оғирлигини билдиради. |
EXP |
Яроқлилик муддати
Чет эл маҳсулотларининг ёрлиғида кўпинча EXP белгиси мавжуд, ушбу белги инглизча “expiration date” сўзининг қисқартмаси бўлиб, маҳсулотнинг яроқлилик муддатини англатади. |
![]() |
Ҳарорат чегаралари
Ҳарорат чегараси маҳсулотни сақлаш мумкин бўлган ҳарорат чегараларини белгилайди. |
![]() |
Яшил нуқта
Мазкур белги ишлаб чиқарувчи айрим чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнини молиялаштиришда иштирок этишини билдиради. Шунингдек, ушбу белгига эга маҳсулотларни Германиянинг “Eco Emballage ” (эко қадоқлаш) дастурига кўра, қайта ишлаш мумкинлигини ҳам англатади. |
![]() |
Қайта ишланадиган пластик
Бу белги пластик маҳсулотлар ёки уларнинг қадоғи саноатда қайта ишланиши мумкинлигини англатади. Белгининг ичида ва унинг ёнидаги 1-7 рақамлари ёки ҳарфлар улар яратилган модданинг кодини билдиради. |
![]() |
Мебиус ҳалқаси
Мазкур белги қайта ишланган ёки қайта ишланиши мумкин бўлган маҳсулотни акс эттиради. У ишлаб чиқариш → қўллаш → утилизация қилиш босқичларининг узлуксизлигини англатади. |
![]() |
Ахлатдонга ташлаш
Белги маҳсулот қадоғини ахлат қутисига ташлаш кераклигини қатъий тавсия этилишини англатади. |
![]() |
Махсус утилизация
Атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун ушбу маҳсулотни оддий чиқиндилардан алоҳида ажратиш ва хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда утилизация қилиш кераклигини ҳамда белгиланган йиғиш пунктига топшириш лозимлигини билдиради. |
Экологик белгилар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги ПҚ-476-сонли қарори билан тасдиқланган “Озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги” умумий техник регламентга мувофиқ, маҳсулот яхлитлигини, уларни ташиш ва сақлашда ифлосланиш ва бузилишлардан ҳимояланишини таъминлайдиган қадоқ ва тараларга жойлаштирилган бўлиши керак. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари қадоғида фойдаланилган материаллар озиқ-овқат маҳсулотлари учун зарарсиз эканлигини кўрсатадиган белги ҳамда қадоқ материалининг рақамли коди ёки махсус ҳарфли идентификация белгиси бўлиши керак.
Таҳлил ва стратегик дастурларни
ишлаб чиқиш йиғма бошқармаси бош мутахассиси Бабажанова Н.
51,600