Мамлакатимизда Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш махсус комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан барча авиақатновлари вақтинчалик тўхтатилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига авиачипталарни харид қилишга сарфланган пул маблағларини қайтариш билан боғлиқ жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг расмий сайтида мазкур масалага доир барча маълумотлар ўз аксини топган.
Ҳурматли “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси йўловчилари!
“Uzbekistan Airways” компаниясининг бекор қилинган авиақатновлари чипталарини харид қилишга сарфланган пул маблағлари ҳеч қандай жарималар ва санкцияларсиз қайтарилади. Шунингдек йўловчилар ҳохишига кўра чекловлар бекор қилингандан кейинхарид қилинган чипталар ҳеч қандай жарима ва санкцияларсиз авиакомпаниянинг қатновларига қайта брон қилиниши мумкинлиги Сизга маълум қилинади.
Авиакомпаниянинг расмий сайти https://www.uzairways.comда бекор қилинган авиақатновлар учун харид қилинган чипталарга сарфланган пул маблағларининг қайтарилиши келиб тушаётган мурожаатларга кўра навбат билан амалга оширилиши таъкидланади.
Йўловчилар ДИҚҚАТИГА!!! Авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилни ташкил қилади.
136,291