Ҳурматли истеъмолчилар!
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб жамоат транспорти, хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги пойтахт автобус йўналишлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.
Шу муносабат билан, июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августига қадар қайтариб олиниб, фойдаланилмаган кунлари учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилишини маълум қиламиз!
136,379