🔊ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОДАГИ РЕКЛАМА🔊

📌Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув (эшиттириш) вақти кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. 👉Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди. 📌 45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу…

Алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади

       Маълумки, дунёнинг турли мамлакатларида ҳар йили август ойининг биринчи жумасида норасмий байрамлардан бири Бутунжаҳон Пиво куни нишонланади. Шу муносабат билан ҳар қандай қувватдаги пиво маҳсулотларини очиқ оммавий  ахборот воситаларида,  интернет ва ижтимоий тармоқларда реклама қилишнинг юқори фаоллиги кузатилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси…

“Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси” – бу каби реклама қонун талабларига тўғри келадими?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар (иш, хизмат) рекламаларини  тарқатиш ва жойлаштириш бўйича рекламалар ўрганилганда реклама тўғрисидаги қонун талабларига жавоб берилмаслиги аниқланди. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига   риоя этилмаган ҳолда “Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбекистоннинг ҳақиқий муҳаббати”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси”, “Ўзбекистон халқи танлови” каби  бўрттирувчи иборалар…

Вирус блокаторлари: ҳақиқат ва ёлғон.  Бугун ҳар биримиз ўз соғлигимизни ҳимоя қилиш мақсадида барча зарурий чораларни кўришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ниқоб тақиш, бир марталик қўлқоплар ва турли хил антисептикларни ишлатиш каби, одат тусига кирган амалларга, эндиликда, яна бир янгилик – вирусларга қарши турли хил бейджикларни костюм юқори чўнтагига ёки бўйинбоғ устки қисмига тақиш истеъмолчилар орасида тобора…

COVID-19 даволаш ва профилактика қилиш учун мўлжалланган дори воситалари РЕКЛАМАСИ

Сўнгги вақтларда аксарият реклама воситалари, жумладан интернет, ижтимоий тармоқлар ва телеграмм каналлар орқали коронавирус инфекциясини (COVID-19) даволаш ва профилактика қилиш учун мўлжалланган дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва бошқа даволаш усуллари рекламаси кескин фаоллашган бўлиб, уларда вирусли касалликлар, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши таъсир кўрсатувчи моддалар ва хусусиятлар мавжудлиги тўғрисида истеъмолчиларни чалғитувчи фикрлардан фойдаланилмоқда. Бунда,…

Инсон соғлиги учун шифобахш ҳисобланган маҳсулотлар рекламаси ҳақиқатга қанчалик яқин?

Ижтимоий тармоқларда инсон соғлиги учун шифобахш ҳисобланган маҳсулотлар рекламаси кўп учрайди, бундай рекламалар ҳақиқатга қанчалик яқин? Ижтимоий тармоқларда сиз қисқа муддатларда вазн йўқотиш учун мўъжизавий дорилар ёки юз терини ёшартирадиган крем рекламалари тез-тез кўзингиз тушган бўлиши мумкин. Одатда, бундай реклама ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг қизиқишларига қараб (қидирув тизимга берилган сўровлар, хештег, обуна орқали) пайдо бўлади, яъни, реклама…

ЭЛЕКТРОН САВДО: ИЧКИ БОЗОРДА ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ РЕКЛАМАСИ ТАҚИҚЛАНАДИ?

Бутун дунёда қолаверса республикамизда коронавирус пандемияси даврида  интернет тармоқлари сайтларида турли хил маҳсулотларнинг рекламаси кўпайиб бормоқда. Бу албатта яхши ҳолат, лекин айрим маҳсулотларни сотиш ва реклама қилиш Ўзбекистон ҳудудида тақиқланганига қарамай тадбиркорлар томонидан уларнинг сотилаётгани кузатилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари томонидан интернет тармоқлари, сайтларни ўрганганда қуйидагилар маълум бўлди. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки…

ДОРИ ВОСИТАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низомда (рўйхат рақами 1024, 2001 йил 6 апрель) дори воситалари рекламасига қўйилган бир қатор талаблар белгиланган. Хусусан, фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари ҳамда таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади. Ўз навбатида, рецепт билан бериладиган дори-дармон воситаларининг…

ЧЕКЛАНМАГАН, КАФОЛАТЛАНГАН, ЮҚОРИ ТЕЗЛИКДАГИ ИНТЕРНЕТ ХАМЁНБОП НАРХЛАРДА!!!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси “Ўзбектелеком” АЖнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 13-моддаларига зид бўлган реклама ролиги юзасидан ишни кўриб чиқмоқда. Тўрт кун давомида мамлакат телеканалларидан бирида намойиш этилган мазкур реклама ролигида “UZTELECOM – Unlim…

Реклама фаолиятида ҳам рекорд кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, энг қиммат реклама ролиги ўрта меъёрдаги Голливуд блокбастерига таққослаганда тенг бўлиши ҳам мумкин. Жозибали гўзал Николе Кидман машҳур атир брендининг ҳашаматли рекламасида иштирок этди. Ушбу реклама тарих соҳасидаги энг қиммат реклама ҳисобланади.