Суғурта бозорида истеъмолчи қонуний манфаатлари кафолати

Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтаёган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлилидан кўринадики, кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларида муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил…

Мен II-чи гурух ногирониман

“Мен II-чи гурух ногирониман, соғлиғимни тиклаш учун Туркистон шифобахш дамламасига буюртма бериб, 6 дона қутисини 1 200 000 сўмга сотиб олган эдим. Аммо бу дамлама менга умуман таъсир қилмади. Илтимосим ушбу дамламани қайтариб олиб, тўлаган пулларимни ундириб олишимда амалий ёрдам берсангиз”. Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи фуқаро И.П. Амалий ёрдам сўраб pm.gov.uz портали орқали жойлаштирган…

Қонун талаблари қатъий бажарилиши шарт!

Агентлик томонидан барча манбаалар орқали жойлаштирилган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганиш ва кузатувлар амалга оширилади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 40 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 13 минга яқин ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, қонунда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари иштирокидан фойдаланиш ман этилади.…

Халқаро тажриба: истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органларида суд амалиёти қандай?

Маълумки, ҳар қандай истеъмолчининг ҳуқуқи бузилган бўлса, у судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Қоидага кўра, истеъмолчи судга мурожаат қилишдан олдин, аввало, у давлат органлари ёки жамоат ташкилотларига мурожаат қилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу ташкилотлар истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида низони судгача ва суд тартибида ҳал қилишда ҳар томонлама кўмак бериши мумкин. Ушбу мақолада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя…

Концерт бекор қилинди, лекин пул қайтариладими?

Навоий вилояти, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро И. Д. жорий йил 8 сентябрь куни «Умид» ўйингоҳида бўлиб ўтадиган Достон Эргашевнинг «Кўзмунчоғим» номли концерт дастурига чипта сотиб олади. Аммо концерт маълум сабабларга кўра қолдирилади. Сотилган чипта пуллари ташкилотчилар томонидан кайтарилмагандан сўнг, фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига мурожаатини қолдиради. Мурожаат Агентликнинг Навоий шаҳар ҳудудий тузилмаси…

Бошланғич бадал ва неустойка суд орқали ундирилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига янги уй-жойларни харид қилишга бошланғич тўловни амалга оширган, аммо хонадонни унга ўз вақтида ола олмай ойлаб, ҳатто йиллаб сарсон бўлаётган фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан қурилиш масалалари бўйича 500 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг аксарияти суд орқали ҳам ўзимини топмоқда. Агентликка Тошкент…

БРИФИНГ// Реклама соҳасида ноҳалол рақобат ва нотўғри рекламанинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар

Бугунги брифингда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида 2022 йил мобайнида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаман. Агентлик томонидан барча манбаалар орқали жойлаштирилган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганиш ва кузатувлар амалга оширилади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 40 мингдан…

Данияда қимор ўйинлари рекламаси тақиқланди

Дания солиқ департаменти вазирининг таъкидлашича, унинг бундай таклифи қимор ўйинларига берилиб қолганлар сонини камайтиришга қаратилган. Ҳукумат, актёр ва профессионал спортчилар каби нуфузли шахсларга пул тикиш ва қимор сайтларини реклама қилишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. “Биз таниқли шахслар ёки бошқа машхур вакилларидан фойдаланишни тўлиқ тақиқлашни истаймиз, чунки бу одамлардан ўрнак олишни истаган болалар ва ёшлар бор”,…

Aбу-Даби истеъмолчи низоларини ҳал қилиш хизматини йўлга қўймоқда

Бирлашган Араб Амирликлари истеъмолчи низоларини ҳал қилиш хизмати Aбу-Даби Иқтисодий ривожланиш департаменти таркибига кирувчи Aбу-Даби бизнес маркази Aдлия департаменти билан ҳамкорликда йўлга қўймоқда. Ушбу хизмат истеъмолчилар ва тижорат ташкилотлари ўртасидаги келишмовчиликлар томонлар низоларини ҳал қилиш хизматига мурожаат этилган кундан бошлаб 21 кун ичида ҳал қилиш мўлжалланган. Мазкур хизмат зарур ҳолларда, ушбу муддатни яна 21 кунга…

Расмий муносабат

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Кушербаевга мурожаат” телеграм каналида Юнусобод туманидаги “Матбуот тарқатувчи” шохобчаси том қисмига электрон сигаретанинг реклама макети жойлаштирилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган (https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/1269?single). Агентлик мутахассислари шу куннинг ўзидаёқ жойга чиқан ҳолда ўрганиш ишларини ўтказди. “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари (40-модда. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга…