ОАВ вакилларини аккредитация қилиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 243-сонли қарори талаблари асосида амлга оширилади.
Мухбирларни аккредитация қилиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.
Таҳририятнинг буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
ихтисослашуви;
тарқалиш ҳудуди;
электрон почта манзили;
таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.
Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Аккредитация қилинадиган мухбирлар сони таҳририят томонидан давлат солиқ хизмати органларида билан биргаликда белгиланади.
Аккредитация тартиботи қуйидаги асосий тадбирлардан иборат бўлади:
буюртманомани ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш;
мухбирларни аттестациядан ўтказиш;
аккредитация қилиш тўғрисида ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.;
Оммавий ахборот воситаси таҳририяти томонидан тақдим этилган буюртманомалар ва ҳужжатларни кўриб чиқишни давлат солиқ хизмати органларида тузилган Эксперт гуруҳи ҳамда Аккредитация Комиссияси амалга оширади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аккредитация қилинган мухбирга 2 йилгача муддатда амал қиладиган аккредитация тўғрисида гувоҳнома беради.
Аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилади.
Аккредитацияга тааллуқли барча ҳужжатлар (буюртманомалар, қарорлар, далолатномалар, аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома ва шу кабилар) давлат тилида расмийлаштирилади.