Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  1. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалий ижросини таъминлаш;
  2. истеъмолчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар), уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда олиш имкониятларини таъминлаш;
  3. аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  4. истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;
  5. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
  6. истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш;
  7. тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;
  8. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  9. истеъмол бозорини, давлат томонидан нарх-навоси тартибга солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг динамикаси ва шаклланиши механизмларини ўрганиш;
  10. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

Функциялар 

  1. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш йўналишида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
  2. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
  3. вазирликлар ва идоралар иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
  4. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;
  5. қонун ҳужжатларининг истеъмолчиларга таъсирини баҳолайди, давлат органларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик ишларини ташкил қилади;
  6. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларини кўриб чиқади;
  7. истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда етказилишини таъминлайди;
  8. товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи тизимни ўз ичига олган электрон платформа яратади ва юритади;
  9. инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга етказиб боради;
  10. аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
  11. истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини, шунингдек, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга оширади;
  12. Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Сифат куни» марафони тадбирини ташкил қилади;
  13. истеъмолчилар учун одатдаги ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш, истеъмолчилар ўртасида низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари базасини, шунингдек, қўшимча ҳуқуқий маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган тизимни (электрон платформа, онлайн форум) ўз ичига олган ягона онлайн платформа ҳамда бепул маслаҳатлар порталини яратади ва юритади;
  14. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради;
  15. телевидение ва радиоканалларда, даврий нашрларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмол маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва тизимли равишда ёритиб борилишини таъминлайдиган махсус дастурлар (рукнлар) ташкил қилади;
  16. истеъмолчилар ҳуқуқлари ва аҳолининг истеъмол маданиятини шакллантириш масалаларини тизимли ва таҳлилий ёритишга бағишланган теледастурлар чиқишини кенгайтиради;
  17. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий масалалари бўйича кундалик ҳаётда кўп учрайдиган савол ва жавоблар кўринишидаги махсус қўлланмалар (брошюралар) тайёрлайди ва уларни аҳоли ўртасида, биринчи навбатда умумий таълим мактабларида бепул тарқатилишини ташкил қилади;
  18. олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчилик ҳуқуқи асосларини ўрганиш бўйича махсус курсларни ташкил этади;
  19. истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
  20. истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари бўйича огоҳлантиради;
  21. истеъмолчилар қабулини ташкил қилади, мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлайди, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
  22. истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шу жумладан истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб даъво аризалари киритиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;
  23. истеъмолчиларнинг номуайян доираси юзасидан уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, истеъмолчининг ҳуқуқларини бузган шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш тўғрисида судга мурожаат қилади;
  24. айрим истеъмолчилар, уларнинг гуруҳи ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд амалиётини таҳлил қилади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқади;
  25. истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ҳимоя қилишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали низоларни судгача ҳал қилиш учун онлайн хизматлар яратади ва уларнинг тизимли ишлаши бўйича таклифлар киритади;
  26. истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти, суддан ташқари ва судгача ҳал қилинган истеъмолчилар иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг қўлланиладиган механизмларини таҳлил қилади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқади;
  27. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  28. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда ва ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорлик қилади;
  29. инсон ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлашда иштирок этади;
  30. чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат харидини амалга оширади, уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жиҳатидан экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил қилади;
  31. ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди ва ўрганади, уларни бартараф этиш чораларини кўради;
  32. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви ва назорат қилувчи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва жамоат органлари билан биргаликда зарур чора-тадбирларни олиб боради;
  33. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текширишлар ўтказади;
  34. ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот, муассаса ва корхоналарга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
  35. дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назорат қилади;
  36. электрон тижорат ва улар билан боғлиқ ҳисоб-китоблардаги операциялар хавфсизлигини оширишга қаратилган тавсиялар тайёрлайди;
  37. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органларининг реестрини юритади ва белгиланган тартибда эълон қилади;
  38. давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилишни таъминлайди;
  39. тадбиркорлик субъектлари билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этишга ишонтириш мақсадида профилактика суҳбатларини ўтказади;
  40. тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликни давом этишига улар томондан йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш орқали расмий огоҳлантириш беради, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор тадбиркорлик субъектини, ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантиради;
  41. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишда илғор халқаро амалиётни таҳлил қилган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг институционал, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
  42. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказишни ташкил қилади;
  43. тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини оширишни такомиллаштиришда иштирок этади;
  44. тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган «Ташаббус» кўрик-танлови доирасида «Йилнинг энг яхши маҳсулоти» номинациясида номзодларни танлаш жараёнида иштирок этади;
  45. қонунда белгиланган тартибда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга оширади;
  46. реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламани юзага келишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
  47. реклама соҳасида хорижий давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;
  48. даврий нашрлар, китоблар, ҳужжатли материалларнинг телевизион ва радио дастурлари, реклама маҳсулотларини тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш учун материалларнинг бепул нусхаларини олади;
  49. реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши бўйича тушунтиришлар беради;
  50. реклама лойиҳаларининг (видео, аудио ва бошқа материаллар) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради;
  51. реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда реклама берувчидан, реклама ишлаб чиқарувчидан ва тарқатувчидан зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа маълумотларни сўраб олади;
  52. реклама берувчига, реклама ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлиги юзасидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма юборади;
  53. семинар, кўргазма, конференция, шунингдек, кўплаб тадбирлар, тақдимотлар ва реклама тадбирларини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистонда маркетинг ва реклама соҳасида тадбирлар ўтказади;
  54. ташқи рекламани жойлаштириш бўйича ягона сиёсатни олиб боради;
  55. ташқи реклама объектларини қуриш учун берилган ер участкалари, давлат мулки бино ва иншоотлари рўйхатларини тузишда қатнашади;
  56. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маданий, тарихий ва диний объектлар жойлашган жойлардаги «рекламадан ҳоли зоналар»ни аниқлашда қатнашади;
  57. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, бизнес вакиллари ва илмий муассасалар билан яқиндан алоқа ўрнатади;
  58. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида жамоатчилик назорати фаолиятининг муҳимлигини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
  59. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бўйича кўнгиллилар ҳаракатини ташкил этади ҳамда уларнинг самарадорлигини оширади ва фаолиятини кенгайтиради;
  60. истеъмол бозорини, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархини ўзгариши ва уларга нархларни шакллантириш тартибини таҳлил қилади;
  61. ички истеъмол бозорларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
  62. товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устамаларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилишда иштирок этади;
  63. бозорларда импорт товарларга бўлган талаб ва таклифни ўрганишда, импорт ўрнини босиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда кўмаклашади;
  64. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ваколатли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан алоқа ўрнатади ҳамда ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил қилади;
  65. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этишни амалга оширади;
  66. МДҲга аъзо давлатлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги битимларни имзолаш бўйича тадбирларда иштирок этади.