Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори

Хаитметов Элмурат Сидикматович

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Хаитметов Элмурот Сидикматович 1972 йилда Қозоғистон Республикасиинг, Чимкент вилоятида туғилган.

1994 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини (олий), 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини (магистр) “Бухгалтерия ҳисоботи ва молия бўйича иқтисодчи” ва “Молия-аудит” мутахассисликларини тугатган.

Давлат рақобатни ривожлантириш тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган (1998-2007 йиллар ва 2010-2018 йиллар), шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам фаолият олиб борган(2007-2010 йиллар). 2018 йилнинг октябр ойидан ХК МЧЖ «TOSHELECTROAPPARAT» ташкилотида молиявий директор лавозимида ишлаб келган.

Вазирлар Маҳкамасининг 859-сонли Қарорига кўра 10.10.2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори лавозимига тайинланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари

Қурбонов Аъзам Бешимович

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Қурбонов Аъзамжон Бешимович 1981 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

2002 йилда Тошкент Молия институтини “Моливий-иқтисодчи” мутахассислигини тугатган, шунингдек, 2012 йилда Хорижий техник таълим Ассоцияцияси (Япония) томонидан ташкил этилган “Саноат корхоналарида корпоратив бошқарув” курсларини тамомлаган, 2015 йилда эса, Менеджмент ва технология Европа мактабининг “Топ-менеджерлар учун корпоратив бошқарув” курсларида таълим олган.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида бош мутахассис лавозимида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тизимида бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, “Ўзкимёсаноат” АКда бош иқтисодчи, Давлат активларини бошқариш марказида турли бўлимларда бошлиқ, Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий комплексида бош мутахассис, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида катта прокурор лавозимида меҳнат қилган.

2019 октябр ойидан эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот востилари билан алоқалар бўлими бошлиғи

Тогоева Моҳрухсор Алиевна

Телефон: 71-207-46-00 (328)
E-mail: info@consumer.uz

2010-2011 йй. – “NTT Media line” М.Ч.Ж. PR дастурлар мухаррири.
2012-2019 йй. – “Бухоро вилоят телерадиокомпанияси мухаррири.
2019-2020 йй. – O‘zbeкiston” телерадиоканали” ДУК таркибидаги “Oilaviy” телеканалида 1- тоифали муҳаррир
02.03.2020-й – Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими в.в.б бошлиғи
2020-2021йй – Раҳбарнинг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ахборот хизмати раҳбари
2021-й. – ҳ.в – Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш хизмати раҳбари