Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи  тўғрисида”ги   Қонуни  қабул қилинган  кун.Бугун мамлакатимизда мазкур сана муносабати билан  “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида  тадбирлар ўтказилмоқда.  Дарҳақиқат,   мустақил давлатимизнинг байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.…

Расмий муносабат

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Кушербаевга мурожаат” телеграм каналида Юнусобод туманидаги “Матбуот тарқатувчи” шохобчаси том қисмига электрон сигаретанинг реклама макети жойлаштирилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган (https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/1269?single). Агентлик мутахассислари шу куннинг ўзидаёқ жойга чиқан ҳолда ўрганиш ишларини ўтказди. “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари (40-модда. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга…