Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда – жамоатчилик назорати

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган…