Истеъмолчиларнинг мурожаатлари: муаммо, таҳлил ва натижа

Ассалому алайкум, ҳурматли истеъмолчилар. Бугунги брифингда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаман. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7 мингдан ортиқ истеъмолчилар мурожаат қилганлар. Уларнинг 42 фоизи уй-жой коммунал, транспорт…

 “Янги уйнинг топширилиш муддати ўтди, аммо ҳамон қурилиши тугагани йўқ…”

Истеъмолчи ҳуқуқи  Жорий йилнинг 12 апрель куни ижтимоий тармоқда “Golden House” истеъмолчилар ҳуқуқини бузмоқда. Агентлик чора кўрадими?” мазмунидаги пост жойлаштирилган. Постда истеъмолчи “Golden House”дан олмоқчи бўлган уйи 2021 йил 30 ноябрда фойдаланишга топширилиши белгилангани, аммо орадан 4 ой ўтишига қарамай, уй топширилмаганлиги бўйича эътироз билдирган. Бундай ҳолатлар янги уй сотиб олиш жараёнида кўпгина истеъмолчилар дуч келадиган муаммо бўлиб, юқоридаги…