33 млн сўмлик мотоблок ишламади

Мотоблок –  уй хўжалиги учун фойдали агрегатлардан биридир. Жиззах вилояти Арнасой туманида яшовчи истеъмолчи З.Қ. кредит маблағлари ҳисобида 33 млн сўмлик иккита қишлоқ хўжалиги агрегати сотиб олган. Аммо агрегат эгаси бу ускуналардан фойдаланишга ҳам улгуролмай қолади, чунки бирининг  мотори носоз чиқади, иккинчиси эса умуман етказиб берилмайди. Айнан далада ишлар қизғин  паллада,  агрегатга зарурат бўлиб турган вақтда…