Реклама қонун талабларига мос бўлиши керак
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари, Косонсой тумани ИИБ вакиллари ва Косонсой туман ҳокимлиги билан биргаликда Косонсой тумани марказий Навоий кўчасида жойлаштирилган ташқи реклама воситалари ўрганилди. Ўрганиш давомида ўзбошимчалик билан ўрнатилган ташқи реклама конструкциялари аниқланиб, тадбиркорлик субъектларига тегишли тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди. Натижада мавжуд камчиликлар жойида бартараф қилишга эришилди. Агентликнинг